Мактабгача катта ёшдаги болаларда коммуникатив компетенцияни шакллантириш омиллари
Бугунги кунда мактабгача таълим соҳасида жуда катта ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги, бироқ ўқув-тарбия-вий жараёнда турлича ёндашувлар олиб борилса-да, бола-ларнинг мактаб таълимига мослашиши, тенгдошлари ва атрофдагилар билан самарали мулоқотга киришиши қийин кечаётганлиги, мактабгача ёшдаги болаларни комплекс ривожлантириш орқали уларни мактаб таълимига интенсив тайёрлаш масаласи долзарб эканлиги ҳусусида сўз юритилади. Шунингдек, мазкур ёшдаги болаларда коммуникатив компетенцияларни шакллантириш мактаб таълимига тез ва самарали мослашиш омили саналиб, коммуникатив компетенция ижтимоий тавсифга эга бўлиб, уни болаларда шакллантириш учун умумдидактик, хусусий тамойилларга ва инновацион ёндашувларга асосланган жараённи ташкил этишни тақозо этади. Коммуникатив компетенция бола шахсини ривожланишининг муҳим шарти ҳисобланади, шунингдек, шахс ривожланишининг асосий омили саналади. Мақолада “Мактабгача катта ёшдаги болаларда коммуникатив компетенцияни шакл-лантириш тамойиллари ва самарали омиллари” тўғрисида фикрлар юритилган.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2022 · Т. 3, № 3/S, С. 534-539
- Язык
- Русский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC