Мактабгача таълим ташкилотларида шахсга йўналтирилган ўқув-тарбия жараёнини ташкил қилиш
Глобаллашув шароитида таълим шахсни ҳар томонлама вояга етказиш, унда комиллик ва малакали мутахассисга хос сифатларни шакллантиришда муҳим ўрин тутади. Бугунги тезкор давр талабаларни ҳам қисқа муддатда ва асосли маълумотлар билан қуроллантириш, улар томонидан турли фан асосларини пухта ўзлаштирилиши учун зарур шарт-шароитларни яратишни тақозо этмоқда. Замонавий шароитда таълим жараёнининг барча имкониятларига кўра шахсни ривожлантириш, ижтимоий-лаштириш ва унда мустақил, танқидий, ижодий фикрлаш қобилиятларини тарбиялашга йўналтирилиши талаб қилинмоқда. Ўзида ана шу имкониятларни намоён эта олган таълим шахсга йўналтирилган таълим деб номланади.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2022 · Т. 3, № 2/S, С. 480-484
- Язык
- Узбекский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC