Central AsianResearch Index

Булутли технологиялар хизматини кўрсатиш шартномасига оид муаммолар ва уларнинг ечимлари

Булутли технологиялар бугунги кунда иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига секин-асталик билан кириб бормоқда, унинг фойдаланувчиларга қулайлиги ва иқти-содий жиҳатдан самарадорлиги ундан аҳолининг фойда-ланишга бўлган эҳтиёжи янада ошишига сабаб бўлмоқда. Таъкидлаш керакки, булутли технологияларга бўлган қизиқиш Ўзбекистон Республикаси томонидан расман 2018 йилдан бошланган ва бу дастлаб электрон тижорат иштирокчилари томонидан қўлланилган. Бироқ ушбу технологияларнинг кейинги ривожида киберхуружлар катта тўсиқ бўлиб турибди, хусусан, шу кунга қадар булутли технологиялар хизматларини кўрсатишга оид шартномавий муносабатларнинг лозим даражада қонунчилигимизда тартибга солиб қўйилмаган-лиги, шартномавий муносабатларда ахборот хавфсизлиги шартноманинг қайси тарафи томонидан қандай ҳолларда таъминланишига оид муносабатлар ҳали хануз амалиётда муаммоли ҳолат сифатида кўриб келинмоқда. Хусусан, булутли технология хизматларини кўрсатиш шартномасида тараф сифатида иштирок этган оператор ёки провайдер ва фойдаланувчи (абонент) ўртасида тузилган шартнома Фуқаролик кодексининг 703-708-моддаларига мувофиқ бўлиши керак, акс ҳолда ушбу шартнома Фуқаролик кодексининг 116-моддасига мувофиқ, қонунчилик ҳужжатига зид шартнома бўлган-лиги сабабли Фуқаролик кодексининг 114-моддаси талаб-ларига асосан ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши лозим.

Сведения

Опубликовано
2022 · Т. 3, № 2, С. 54-62
Язык
Узбекский
ISSN
2181-1415
Издатель
inScience LLC