Ички ишлар бўлинмалари ходимларининг касбий фаолияти хусусиятларини педагогик баҳолаш
Жанговар-жисмоний тайёргарлик Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида таълим-тарбиянинг асосий бўғинларидан бири ҳисобланади. Айни пайтда, бўлим ва бўлинмаларнин жанговар тайёргарлиги тизими таркибига кириб, унинг асосий элементларидан бирини ташкил қилади, шунингдек, ходимларни, тинг-ловчи ва курсантларни тарбиялаш ва ўқитишнинг муҳим ҳамда ажралмас қисми саналади. Тизимни ташкил қилувчи асосий омил бўлиб, ички ишлар органлари ходимлари, тингловчи ва курсантларининг жисмоний тайёргарлигига қўйиладиган талаблар асосида шаклланадиган жисмоний тайёргарликнинг мақсади ҳисобланади.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2022 · Т. 3, № 2, С. 426-436
- Язык
- Узбекский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC