Кредит-модул тизимида талабаларни илмий тадқиқот фаолиятига йўналтириш имкониятлари
Ҳозирги замон олий таълим трендлари юқори малакали мутахассисларни тайёрлашда кредит-модул тизимидан самаралироқ тизим мавжуд эмаслигини эътироф этмоқда. 1999 йилдан Европа давлатлари томонидан олий мактаб-ларига татбиқ этилган ушбу тизим бугунги кунда таълимни интернационаллаштиришнинг энг самарали шакли бўлиб қолмоқда. Ўзбекистон Республикасида ҳам сўнгги йилларда бир нечта олий таълим муассасалари ўқитишнинг кредит-модуль тизимига ўтди ва бу жараён давом этмоқда. Биз ушбу мақоламизда кредит-модуль тизимини амалиётга тўлиқ татбиқ этиш самарадорлигини прогнозлаш, хусусан, талабаларни илмий тадқиқот фаолиятига йўналатиришдаги имкониятларни аниқлашга ҳаракат қилдик. Тадқиқот натижалари мавзу бўйича ўтказилган сўровнома таҳлилларида ўз аксини топган.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2022 · Т. 3, № 2, С. 310-317
- Язык
- Узбекский
- Цитирований
- 1
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC