Ўзбекистонда илм-фан: муаммолар ва истиқболлар
Бугунги кунда илм-фан ва давлатни илмий асосда ривожлантириш масалалари давлат ижтимоий сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги нормалари ва илм-фан соҳасидаги муаммолар таҳлилидан келиб чиқиб, илмий-тадқиқот фаолияти муаммоларини ҳал етиш йўллари таҳлил қилинди. Муаллифларнинг таъкидлашича, умуман, илмий-инновацион фаолиятни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича мавжуд ютуқларга қарамай, бир қатор муаммолар ҳали ҳал қилинмаган. Айниқса, бугунги кунда глобаллашув ва рақамлаштириш даврида бу мамлакат муваффақиятининг калити бўлган инновацион ёндашувдир. Бундай ёндашувни фақат илм-фан ютуқлари туфайли қўллаш мумкин, шунинг учун илм-фан ривожланиши давлатнинг инновацион ривожланишининг муҳим таркибий қисмидир. Муҳим муаммолар сифатида муаллифлар диссертацияни ҳимоя қилиш ва илмий-педагогик фаолиятни амалга ошириш муаммоларини, фан ва инновацияларни ривожлантиришга оид ягона комплекс ёндашув қўлланилмаётганлигини, мамлакатнинг инновацион ривожланишининг нисбатан паст даражада эканлигини кўрсатиб ўтишган. Хусусан, муаллифларнинг фикрига кўра, халқаро ва миллий рейтингларга кириш замонавий тадқиқотчининг халқаро маълумотлар базалари (Scopus, Web of Science ва бошқалар) томонидан индексланган журналларда материалларни нашр этиш вазифасини туғдиради.). Бундай журналларда мақола нашр этиш бўйича олдин тажрибага эга бўлмаган тадқиқотчилар нашр этиш юзасидан турли муаммоларига дуч келмоқдалар – уларнинг мақолалари қайта кўриб чиқиш учун юборилади ёки рад этилади (обрўли илмий журналлар) ёҳуд нашр учун тўлов талаб қилинади. Шунинг учун “йиртқич журналлар”, деб номланган журналларни танлаш урф бўлмоқда. Мақола натижалари бўйича муаллифлар илмий тадқиқотлар ўтказиш учун самарали ва изчил тизимни яратиш, халқаро маълумотлар базаларида индексланган журналларда илмий мақолаларни тайёрлаш ва чоп этиш бўйича муаллифлар учун услубий тавсиялар ишлаб чиқиш муҳимлигини таъкидлаганлар.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2022 · Т. 3, № 2, С. 210-218
- Язык
- Узбекский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC