Central AsianResearch Index

Қорақалпоғистонда туризмнинг шаклланиши ва ривожланиши истиқболлари

Мустақилликнинг дастлабки йилларидан туризм ривожланишининг институционал ва меъёрий-ҳуқуқий асосларини яратишга алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора- тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг қабул қилиниши Ўзбекистонда туризм соҳасида амалга оширилаётган изчил давлат сиёсатининг мантиқий давоми бўлиб, соҳани жадал ривожлантириш учун қулай иқтисодий, маъмурий ва ҳуқуқий муҳитни яратган ҳолда энг самарали тартибни жорий этиш, ҳудудларнинг иқтисодий салоҳияти ва даромадлари базасини кенгайтириш, янги иш ўринларини яратиш, юртимизга келадиган туристлар оқимини кўпайтириш, шунингдек миллий, туризм маҳсулотларини жаҳон бозорида фаол ва комплекс тарзда илгари суришга қаратилган. Унга кўра, 2018-2019 йилларда туризмни ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Зеро, Қўнғирот ва Мўйноқ туманлари каби бошқа ҳудудларда ҳам экотуризмни ташкил этиш, ёндош тармоқларнинг ҳам ривожланишига, янги иш ўринларининг яратилишига, маҳаллий аҳоли даромадлари ва валюта тушумининг ошишига, турфирмалар сони ва минтақага туристлар оқимининг ошишига олиб келади.

Сведения

Опубликовано
2022 · Т. 3, № 11/S, С. 89-94
Язык
Казахский
ISSN
2181-1415
Издатель
inScience LLC