Central AsianResearch Index

Жамоат бирлашмалари фаолиятини тартибга солишнинг айрим ҳуқуқий масалалари (спорт федерациялари мисолида)

Мақолада жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқий мақоми, жамият ва давлат ҳаётидаги ўрни ёритиб берилган. Жамоат бирлашмалари шакллари, уларни ташкил этиш мақсадлари кўрсатиб берилган. Жамоат бирлашмаси сифатида спорт федерациялари фаолиятининг конституциявий-ҳуқуқий кафолатлари, бошқарув органлари фаолиятини тартибга солишнинг айрим ҳуқуқий масалалари, уларни молиялаштиришда юзага келаётган айрим ҳуқуқий муаммоли вазиятлар таҳлил этилган. Профессионал спорт муносабатларига оид давлат органларининг айрим ваколатлари таҳлил қилинган. Тадбиркорлик субъектлари (футбол клублари) нодавлат нотижорат ташкилотига (Ўзбекистон футбол ассоциацияси) аъзолигининг ҳуқуқий асослари таҳлил этилган. Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаёти ва давлат қурилишидаги туб ўзгаришлар жамият ижтимоий-маданий фаолиятида, жумладан, жисмоний тарбия соҳасида ҳамда сезиларли ўзгаришларга олиб келаётганлиги алоҳида ажратиб кўрсатилган.

Сведения

Опубликовано
2022 · Т. 3, № 11/S, С. 315-321
Язык
Узбекский
ISSN
2181-1415
Издатель
inScience LLC