Ўзбекистонда ижтимоий шерикликни ривожлантиришнинг айрим ҳуқуқий масалалари
Ижтимоий шериклик давлат органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини, шу жумладан, тармоқ, ҳудудий дастурларни, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган бошқа қарорларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш борасидаги ҳамкорлиги эканлиги аниқланди. Давлат бошқаруви органлари томонидан ижтимоий масалаларни ҳал қилиш учун бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан бевосита давлат ижтимоий буюртмасини нодавлат нотижорат ташкилотларига бериш бўйича муаммолар ечимини кутаётганлиги таҳлил этилди. Камбағалликни қисқартириш, янги иш ўринларини ташкил этиш каби ижтимоий фойдали лойиҳаларни манзилли ижтимоий буюртма бериш орқали молиялаштириш амалиётини такомиллаштириш каби таклифлар шакллантирилди.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2022 · Т. 3, № 1/S, С. 221-228
- Язык
- Узбекский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC