Central AsianResearch Index

Арт педагогикаси воситасида мактабгача таълим ташкилоти болалари ижодкорлигини ривожлантириш

Ушбу мақолада болаларни илк ёшданоқ ижодий қобилиятларини ривожлантириш мактабгача таълим сифатини оширишнинг замонавий ёндашувларидан бири сифатида қайд этилган. Арт педагогикаси воситасида мактабгача таълим ташкилоти болалари ижодкорлигини ривожлантириш педагогик муаммо сифатида тавсифланиб, ижодий қобилиятларни ривожлантиришда замонавий педагогик технологияларнинг ўрни очиб берилган. Бунда интеллектуал зўриқишлардан холи равишда, ижтимоий-маданий муҳитда болаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш, улардаги ижодий фаоллик ва ташаббускорлик кўникмаларини такомиллаштиришнинг самарали технологияларини амалиётга жорий этиш долзарб вазифа сифатида белгилаб берилган. Арт педагогика бадиий ва эстетик, инсонпарварлик, билим, ахлоқий қадриятларни ўз ичига олади ва шахснинг ахлоқий ва маънавий шаклланишига таъсир қилади. Мақолада ривожланишида нуқсони бўлган болаларни даволаш ва тузатишда санъатдан фойдаланиш масалалари ҳам ёритилган.

Сведения

Опубликовано
2022 · Т. 3, № 1/S, С. 141-148
Язык
Русский
ISSN
2181-1415
Издатель
inScience LLC