Жиноят процессида терговчининг процессуал мустақиллигини таъминлаш масалалари
Мазкур мақолада жиноят ишлари юритувида муҳим аҳамиятга эга бўлган жиноят процесси иштирокчиси сифатида терговчининг ҳуқуқий мақоми, унинг жиноят иши бўйича дастлабки терговни олиб боришдаги ўрни, ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятлари таҳлил қилинган. Бундан ташқари, исботлаш мажбурияти юклатилган мансабдор шахс сифатида терговчининг ваколатлари, унинг ўз ваколатларини амалга оширишда идоравий, прокурор ва суд назоратининг таъсири ҳам ўрганилган. Мақолада миллий жиноят-процессуал қонунчилигимизнинг тегишли масала бўйича амалдаги ҳолати, ривожланган хорижий мамлакатлар тажрибаси қиёсий таҳлил қилинган ҳолда ўрганилган.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2022 · Т. 3, № 1, С. 84-88
- Язык
- Казахский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC