Жаҳон иқтисодиётининг глобаллашув шароитида халқаро мeҳмонхоналар тизимининг ривожланиши
Мазкур мақола глобаллашув шароитида халқаро меҳмонхоналар тизимининг ривожланиши ва уларнинг бугунги кундаги аҳамиятига бағишланган. Миллий меҳмонхоналар бозоридаги рақобатбардошлигини ошириш учун халқаро меҳмонхоналар тизимини йўлга қўйиш масаласи ҳам кўриб чиқилган. Чет эллик турист танловини ўзи учун таниш тизимга қаратади, шу сабабли бундай тизимларни жалб қилиш мамлакатда туристик жозибадорликни оширишга хизмат қилиши мумкин. Мазкур тизимнинг бугунги кундаги кўлами ҳам таҳлил қилинган. Бундан ташқари, мамлакатимизда туризм соҳасини ривожлантиришда халқаро меҳмонхоналар тизимининг аҳамияти ва уни республикада жорий қилишга бағишланган илмий тавсиялар келтириб ўтилган.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2022 · Т. 3, № 1, С. 49-56
- Язык
- Узбекский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC