Россия Империясининг Туркистондаги аграр сиёсатининг моҳияти ва асосий йўналишлари
Ўрта Осиё иқтисодиётида қишлоқ хўжалиги етакчи ўрин тутган. Россия империяси аграр Туркистон ўлкасида сув ва ердан фойдаланишни тўлиқ назорат қилишдан, шунингдек, қишлоқ хўжалигидан олинадиган солиқларни ўз вақтида тўлашни кўпайтиришдан ниҳоятда манфаатдор эди. Ер эгалиги ва ердан фойдаланиш тизимига эътибор қаратилди. Aграр масалага нафақат иқтисодий, балки сиёсий жиҳатдан ҳам устувор вазифа сифатида қаралди. Ерлар маҳаллий аҳолини озиқ-овқат билан таъминлашнинг асосий манбаи эканлигини ҳисобга олиб, ерга эгалик қилиш тартибини назорат қилиш учун чор ҳукумати аҳолига ўз таъсирини ўрнатиши жуда муҳим эди.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2022 · Т. 3, № 1, С. 32-40
- Язык
- Узбекский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC