Тадбиркорликнинг фаолият тури сифатида институционаллашувининг назарий-методологик асослари
Тадбиркорликнинг алоҳида фаолият тури сифатида шаклланиши меҳнат тақсимотининг содда турлари пайдо бўлган даврга бориб тақалади. Тадбиркорлик фаолият тури сифатида турли даврларда амалдаги ижтимоий тузилма хусусиятларидан келиб чиқиб ўзгача ижтимоий-иқтисодий мазмун касб этиб борди. Тадбиркорликнинг фаолият тури сифатидаги ривожланиш хусусиятлари ҳамда унинг назарий-методологик ўрганилишини таҳлил қилиш долзарблигини оширади. Аммо, тадбиркорликнинг фаолият тури сифатида жамият ижтимоий тузилмасидан ажратиб ўрганиш бироз мураккабликларни шакллантиради. Зеро, фаолиятнинг бундай турининг тарихий илдизлари ишлаб чиқарувчи кучлар ривожи ва жамият ҳаётининг ижтимоий шарт-шароитлари билан изоҳланади.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2022 · Т. 3, № 1, С. 175-185
- Язык
- Русский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC