XIX асрнинг иккинчи ярми – XX аср бошларидаги статистик шарҳлар ва тўпламларда Самарқанд вилояти суғориш тизимининг ёритилиши
Самарқанд вилояти иқтисодий тараққиётидаги муҳим факторлардан бири вилоятда суғориш ишларини тўғри ташкил этишга боғлиқлиги маълум бўлди. Мақолада XIX аср иккинчи ярми – XX аср бошларида Россия империяси томонидан Самарқанд вилояти суғориш тизими соҳасидаги ислоҳотлар, сув манбаларига оид статистик маълумотлар, ерларнинг тузилишига кўра турлари, ер-мулк шакллари, ирригация тизими бошқарувидаги ўзгаришлар аниқланди. Шунингдек, ҳудуд Зарафшон округи ва кейинчалик Самарқанд вилояти деб номланган тарихий даврда ушбу соҳада рус маъмурияти томонидан амалга оширилган ўзгариш ҳамда янгиликлар таъсири баҳоланди. Шу билан биргаликда, вилоятдаги мавжуд ерларнинг тузилиши ва миқдорига оид статистик маълумотлар қўшни вилоятлар билан таққосланган ҳолда кўриб чиқилди.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2021 · Т. 2, № 9/S, С. 33-38
- Язык
- Узбекский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC