Central AsianResearch Index

Самарқанд вилоятида экологик туризмни ривожланиш тенденциялари

Экотуризмнинг ривожланиши экологик масканлар жойлашган қишлоқ ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ижобий таъсир кўрсатмасдан қолмайди. Хизмат кўрсатиш секторининг ривожланиши тадбиркорлик субъектларини сони ва кўламини кенгайишига, бу орқали аёллар ва ёшлар бандлиги ҳамда даромадларини ошишига сабаб бўлади. Самарқанд вилоятида экотуризмнинг ривожланиш динамикасини таҳлил қилар эканмиз, 2020 йили кенг тарқалган коронавирус пандемияси экотуризмнинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатди. Самарқанд вилояти қишлоқ ҳудудларида жойлашган табиий масканлардан бетартиб ва ҳаддан ортиқ фойдаланиш, мулк муносабатларининг тартибга солинмаганлиги ушбу масканларнинг емирилишига олиб келиб, уларга узоқ муддатли инвестициялар киритиш, қайта тиклаш ва яхшилаш тадбирларини амалга оширишга булган рағбат ва манфаатларни шакллантиришга тусиқ булиб келмоқда.Тадқиқотмиз давомида биз Самарқанд вилоятида экотуризм хизматларидан олинган даромад динамикасини ўргандик. Биз тадқиқотимиз давомида 158 нафар турли ёшдаги маҳаллий аҳолидан Самарқанд вилоятида экотуризм масканларида шарт-шароитларни баҳолаш бўйича сўровнома ўтказдик. Ушбу ўтказган сўровнома натижаларига кўра экотуризмга бўлган қизиқиш юқори эканлиги ҳамда Самарқанд вилоятида мавжуд экотуристик масканларда туризм шароитларни яхшилаш устида ишлар олиб бориш зарурлиги, экотуризм инфратузилмасини яхшилаш бўйича йирик инвестицион лойихаларни амалга оширишни тақозо этилиши аниқланди.

Сведения

Опубликовано
2021 · Т. 2, № 9/S, С. 308-316
Язык
Казахский
ISSN
2181-1415
Издатель
inScience LLC