Воситачилик фаолиятини амалга оширишнинг фуқаролик ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш
Мазкур мақолада муаллиф бозор муносабатлари шароитида фуқаролик-ҳуқуқий шартномаларнинг турлари, уларнинг қўлланиш соҳаси ва ижтимоий-иқтисодий функцияси кенгайиб бориши натижасида, шартномалар иқтисодий муомала иштирокчиларига товарлар етказиб бериш, иш бажариш ва хизмат кўрсатиш муносабатларининг асосий ҳуқуқий воситасига айланганлигини таҳлил этган ҳамда фуқаролик ҳуқуқи субъектлари томонидан воситачилик шартномаларини тузиш борасида ҳуқуқшунос олимларнинг фикр ва мулоҳазалари ҳамда амалдаги норматив ҳужжатлардаги бўшлиқлар ва коллизияларни илмий назарий жиҳатдан ёритиб берган. Шунингдек, бугунги кунда воситачилик фаолиятини амалга оширишнинг фуқаролик ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш бўйича таклиф ва тавсияларини илгари сурган.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2021 · Т. 2, № 8/S, С. 339-350
- Язык
- Узбекский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC