Болалардаги буйрак ўсмалари ҳақида умумий маълумотлар (нефробластома)
Нефробластома - бу юқори хавфлиликка эга бўлган эмбрионал ўсма бўлиб, буйракнинг ривожланаётган тўқималаридан келиб чиқади. Касаллик 5 ёшгача бўлган болаларда сийдик-таносил трактининг кенг тарқалган хавфли ўсмаси бўлиб, ўғил болалар ва қиз болаларда бир хилда тарқалган бўлади. Бу касаллик онанинг ёши ва болани Вильмс нефробластомаси билан туғилиш эхтимоли орасидаги муносабатлар кўпинча туғма нуқсонлар билан бирга келиши мумкин. Нефробластома учун гематоген ва лимфоген метастазланиш хос бўлиб, лимфоген метастазланиш эрта юзага келади. Кўпинча буйрак дарвозаси, парааортал ва жигар дарвоза соҳасида жойлашган лимфа тугунлар жароҳатланади. Гематоген метастазланиш ҳолатлари асосан ўпкага, кам ҳолларда жигарга метастаз беради.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2021 · Т. 2, № 7/S, С. 179-186
- Язык
- Узбекский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC