Мирзо Улуғбек даврида илм-фан ва маданиятнинг юксалишининг ижтимоий-фалсафий омиллари
Маълумки, миллат ва мамлакат келажаги соғлом, ахлоқан пок, маънавиятли, баркамол ёшларга боғлиқ экан. Бундай ёшларни вояга етказишда ўтмиш алломалари меросидаги барча замонларга мос ҳаётий тажрибалар ва уларни бугунги кунда таҳлил этиш ҳамда амалиётда фойдаланиш тарбиявий, ахлоқий муаммоларни ечишда объектив зарурият сифатида қаралиши лозим. Ушбу мақолада темурийларнинг машҳур вакили ҳукмдор, математик, астроном олим Мирзо Улуғбекнинг илмий фаолияти, мадрасалари, расадхонаси, фаолият кўрсатган олимлар илмий меросини ижтимоий-фалсафий таҳлил этиш, Марказий Осиё халқларининг ХV-XVI асрлардаги ижтимоий-сиёсий, маданий ва фалсафий тафаккур ривожининг ўзига хос жиҳатлари, эволюцияси, тарихий-фалсафий негизлари ҳақида фикр юритилади.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2022 · Т. 2, № 6, С. 40-47
- Язык
- Казахский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC