Central AsianResearch Index

Товарлар халқаро олди-сотди шартномаларига форс-мажор изоҳининг киритилиши

Мазкур мақолада товарлар халқаро олди-сотди шартномаларига форс-мажор изоҳини киритиш бўйича амалиётда кенг қўлланиладиган усуллар ўрганилган ва ҳар бирининг шартномага киритилиши оқибатлари ҳам келтирилган. Шартномаларга форс-мажор изоҳларининг киритилишида тарафлар эътиборга олиши керак бўлган ҳолатлар ҳам ёритилган. Шунингдек, бугунги кунда халқаро савдо шартномаларида кенг қўлланилиб келинаётган Халқаро савдо палатаси томонидан 2020-йилда қабул қилинган “Форс-мажор изоҳлари”нинг янги нашри таҳлил қилинган. Тарафлар ўз манфаатларидан келиб чиқиб , шартномага форс-мажор изоҳини киритишда ушбу шартномада қўлланиладиган ҳуқуқнинг императив нормаларини ва, умуман, қўлланиладиган ҳуқуқда форс-мажор категориясининг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини инобатга олишлари кераклиги муҳим эканлиги мақолада асослаб берилган. Муаллиф товарлар халқаро олди-сотди шартномаларига “тўғри” киритилган форс-мажор изоҳлари кейинчалик ҳар икки тарафнинг ҳам манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим асослардан бири бўлади , деган хулосага келди.

Сведения

Опубликовано
2022 · Т. 2, № 6, С. 108-117
Язык
Узбекский
ISSN
2181-1415
Издатель
inScience LLC