Central AsianResearch Index

Депрессия билан касалланган беморларни аниқлаш ва олиб бориш натижаларининг таҳлили

Мазкур мақолада Самарқанд вилоят рухий касалликлар шифохонаси шароитида депрессия билан касалланган беморларни аниқлаш ва олиб бориш натижаларининг таҳлили борасида фикр юритилган. Шифохонада рўйхатга олинган депрессия касаллиги мавжуд бўлган беморларнинг умумий сони 253 нафарини ташкил қилди. Булардан 99 таси (39,1%) эркаклар ва 154 таси (60,9%) аёллар эди. Депрессия касаллиги мавжуд бўлган 253 нафар беморлардан 13 тасида (5,1%) психотик депрессия, 55 нафар (21,7%) беморларда невротик депрессия, 48 та беморда (19%) реактив депрессия, 67 нафар беморларда (26,5%) циклотимик депрессия (субдепрессия) ва 70 та беморда (27,7%) эндоген депрессияга алоқадор клиник белгилар аниқланган. Хамма беморларга касалликнинг турига қараб антидепрессант дори воситалари ёрдамида даволаш муолажалари олиб борилган.

Сведения

Опубликовано
2021 · Т. 2, № 5/S, С. 54-58
Язык
Узбекский
ISSN
2181-1415
Издатель
inScience LLC