Central AsianResearch Index

Марказий Фарғона сув хўжалиги қурилишига капитал маблағлар сарфланишининг ортиб бориши ва пахта яккаҳокимлиги cиёсатининг янада кучайиши (XX асрнинг 50-70 йиллари мисолида)

Мақолада XX асрнинг 50-70-йилларида Марказий Фарғонада марказнинг пахтачиликни янада ривожлантиришга доир олиб борган чора-тадбирлари, ана шу мақсадларда йирик суғориш каналлари ва насос станцияларининг барпо этилиши оқибатида республикада пахта яккаҳокимлиги сиёсатининг кучайиб борганлиги архив манбалари ва тарихшунослик материаллари асосида таҳлил қилинган. Бундан ташқари, ишда Марказий Фарғона қўриқ, бўз ерларининг ўзлаштирилиши, суғорилиши жараёнлари, шунингдек, совет ҳокимиятининг пахта яккаҳокимлиги сиёсати таъсирида бу ерда пахтачиликка ихтисослашган туман ва совхозларнинг ташкил қилиниши ҳамда марказга пахта етиштириб беришнинг ортиб бориши ва унинг салбий оқибатлари бирламчи манбалар ёрдамида таҳлил қилинган. Бундан ташқари, водийдаги янги ерларни ўзлаштириш тадбирларига давлат бюджети ва колхозларнинг бўлинмас жамғармасидан капитал маблағлар ажратишнинг йилдан-йилга ортиб борганлиги хронологик тарзда баён қилинган.

Сведения

Опубликовано
2021 · Т. 2, № 5/S, С. 155-161
Язык
Узбекский
ISSN
2181-1415
Издатель
inScience LLC