Гендер тенглигини таъминлаш бўйича мукаммал ҳуқуқий ислоҳотларнинг ўзи етарлими (европа иттифоқи тажрибасига назар)?
Мазкур мақолада муаллиф томонидан гендер тенглигини таъминлаш бўйича глобал рейтинг, унда юқори турувчи Европа давлатларининг қонунчилик асосларини, миллий тажрибасини таҳлил қилган. Муаллиф қайд этишича, дунёда гендер тенглиги борасида Европа давлатларининг етакчи ўринда туриши нафақат миллий ҳуқуқий ва институционал асослар билан боғлиқ, балки ижтимоий ҳаёт, инсонларнинг онги ва дунёқараши билан чамбарс боғлиқ саналади. Шу боис, ушбу давлатлар конституциялари, махсус қонунлари ва гендер тенглигини таъминлаш бўйича стратегиясини таҳлил қилиш орқали, Ўзбекистон тажрибасига татбиқ қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади. Муаллиф томонидан хорижий тажриба ва халқаро ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлили асосида Ўзбекистонда ушбу соҳадаги қонунчиликни такомиллаштириш зарур деган қатъий фикр илгари сурилади.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2021 · Т. 2, № 4/S, С. 861-869
- Язык
- Узбекский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC