Ғўзани биологик ҳимоя қилишда “зараркунанда ва энтомофаг” процедурасини қўллаш
Мақолада республикамизнинг ҳар хил худудлари учун ғўза зараркунандаларига (кўсак қурти ва кузги тунлам) қарши фойдали энтомофаглар (трихограмма, бракон, олтинкўз) тарқатиш бўйича биологик фабрикаларнинг оптимал иш режаларини ишлаб чиқиш масаласини математик моделлаштириш ва дастурлаш усуллари ёрдамида ҳал қилиш йўллари ёритилган. Ишлаб чиқилган алгоритимлар ва компьютер дастурлари ёрдамида зараркунандаларга қарши маълум йил об-ҳаво шароитлари учун фойдали ҳашаротларни далаларга тарқатишнинг оптимал муддатлари аниқланган.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2021 · Т. 2, № 4, С. 1-6
- Язык
- Узбекский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC