Central AsianResearch Index

“Она-бола” диадасида постнатал депрессия: гўдакларда психосоматик бузилишларнинг хавф омиллари

Мақолада аёлларда туғруқдан кейинги аффектив бузилишлар ва уларнинг болалар психосоматик саломатлигига таъсири ўрганилган. Туғруқдан кейинги депрессия вақтида онанинг кайфиятида тушкунлик, йиғлоқилик, қониқиш ва севинч ҳислари йўқолади ва безовталик пайдо бўлади, соматик томондан эса уйқунинг бузилиши, иштаҳанинг йўқлиги, адинамия, когнитив томондан қарор қабул қилиш ва ўз-ўзини бошқариш ҳолатлари издан чиқади. Бу ўз навбатида боланинг асаб-руҳий ҳолатига таъсир қилади. Болаларда она билан мулоқот тизими яхши амалга ошмайди, боланинг уйқуси, кун тартиби бузилади, натижада турли касалликлар пайдо бўлишига ва болалар ўлимининг кучайишига олиб келади.

Сведения

Опубликовано
2021 · Т. 2, № 3/S, С. 423-429
Язык
Узбекский
ISSN
2181-1415
Издатель
inScience LLC