Central AsianResearch Index

Тиббий суғуртанинг тушунчаси ва вазифаларининг фуқаролик-ҳуқуқий талқини

Мақолада тиббий суғурта шартномавий-ҳуқуқий муносабат сифатида соғлиқ ёмонлашганда даволаниш билан боғлиқ харажатлар хавфини суғурталовчи омил саналиши, ушбу ҳолатда суғурталанган шахснинг соғлиғи шартнома амал қилиб турган муддат мобайнида ёмонлашган тақдирда, уни даволаш билан боғлиқ харажатлар суғурта компанияси томонидан қоплаб берилиши, суғуртанинг ўзига хос тури сифатида тиббий суғуртада суғурталовчи нафақат суғурталанган шахсни даволаниш билан боғлиқ харажатларини қоплаши, балки унинг тегишли тиббиёт муассасасида даволаниши ҳамда малакали шифокорлар томонидан муолажалар олиши учун тегишли ташкилий-ҳуқуқий чораларни кўриш мажбуриятини ҳам ўз ифодасини топган. Тиббий суғурта келгусида юз бериши мумкин бўлган хавф-хатар оқибатини юмшатишга қаратилган ҳуқуқий механизм бўлиб, уни қўллаш орқали суғурталанган шахснинг малакали ва сифатли тиббий хизматга бўлган эҳтиёжи таъминланиши кўриб чиқилди. Одатга кўра бундай таъминот даволаниш харажатларининг қопланиши ҳамда тиббий муассасага даволаш билан боғлиқ мажбуриятларни юклайдиган ташкилий-шартномавий чораларни кўриш орқали амалга оширилиши аниқланди. Шу сабабли тиббий суғурта муносабатлари фуқароларнинг соғлиғини сақлаш соҳасидаги ўзига хос ўринга эга эканлиги такидланди. Бу эса айни пайтда тиббий суғуртанинг тушунчаси ва унинг вазифаларидан келиб чиқиб, тиббий суғуртани қўллаш механизмлари ҳамда фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солиш ёндашувларини аниқлаштиришни тақозо этиши зарурат деб топилди.

Сведения

Опубликовано
2021 · Т. 2, № 2/S, С. 52-61
Язык
Узбекский
ISSN
2181-1415
Издатель
inScience LLC