Central AsianResearch Index

Современные тренды в китайско-американских отношениях

Мақолада АҚШ-Хитой муносабатларининг 2017-2020 йиллардаги муҳим масалаларини атрофлича ўрганиш баробарида икки давлат ўртасидаги алоқалар ривожига таъсир кўрсатган асосий детерминантлар маълум бўлди. Хусусан, “Акс таъсир” стратегияси, “Савдо уруши”, халқаро хавфсизлик ва Осиё-Тинч океани минтақасидаги геосиёсий вазият сингари масалалар таҳлил қилинди. Хитой-Америка муносабатларининг асосий йўналишлари, сўнгги тенденциялари ва ҳамкорлик истиқболлари аниқланди. Республикачилар бошчилигидаги АҚШ ҳукумати Хитойга нисбатан ўзаро савдо балансидаги номутаносиблик, инсон ҳуқуқлари, Covid-19 пандемияси каби масалаларда босим ўтказиши, Тинч океани ва Ҳинд океанлари ҳавзаларида АҚШ мавқеъининг мустаҳкамланиб бориши каби масалаларнинг Хитой ташқи сиёсатига таъсири баҳоланди. Бунда ХХР Евроосиёни ўзаро боғловчи “Бир минтақа-бир йўл” лойиҳасига кўпроқ эътибор қаратиши ва натижада Хитой стратегиясида Марказий Осиёнинг аҳамияти янада ортиши аён бўлди. Содир бўлаётган ўзгаришларга қарамасдан АҚШ маъмуриятининг Хитойга нисбатан муносабати мўътадил ҳолда қолиб, азалий ўзаро манфаатли ҳамкорликка мойиллик тенденцияси мунтазамлик касб этмоқда. Мазкур даврда АҚШ маъмуриятининг Хитойга қўйган талаблари Конгресснинг ҳар икки палатаси томонидан якдиллик билан қўллаб-қувватланганлиги мавжуд зиддиятларнинг янада чуқурлашувига олиб келган бўлса, Хитойнинг тезкор иқтисодий тараққиёти ва халқаро мавқеининг ўсиб бориши нафақат Осиё-Тинч океани минтақасида, балки бутун дунё минтақаларида ҳам ўзаро рақобатни кучайтирди.

Сведения

Опубликовано
2021 · Т. 2, № 2/S, С. 23-38
Язык
Русский
ISSN
2181-1415
Издатель
inScience LLC