Central AsianResearch Index

Ёшларнинг ҳарбий ватанпарварлик рухида тарбиялашнинг асосий сиёсий принциплари

Замонавий ижтимоий-маданий вазият, таълимда меъёрий-хуқуқий базасининг динамикаси, инновацион таълим тизимларида ҳарбий-ватанпарварлик таълими муаммосини ҳал этиш бўйича фаол илмий изланишлар, инновацион таълим кластери шароитида ҳарбий-ватанпарварлик таълими тамойилларини ўрганиш долзарблигини белгилаб берди. Тадқиқот муаммосини ҳал қилиш учун мақола муаллифи назарий тадқиқот усулларидан фойдаланган: яъний назарий таҳлил, олинган маълумотларни умумлаштириш ва синтез қилиш, ўхшашлик, таққослаш, мавҳумлаштириш, конкретлаштириш, расмийлаштириш. Жараённинг барча субъектларининг биргаликдаги фаолияти шароитида таълим, мудофаа, маданият, тиббиёт ва бошқа ижтимоий соҳалардаги ташкилотлар ва муассасаларнинг маблағларини реализация қилиш, қийинчиликларни биргаликда енгиш, шахсий ривожланиш, ўз Ватанини ҳимоя қилишнинг мохияти, инновацион таълим кластери шароитида ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясига этнопедагогик, ижтимоий-педагогик, ижтимоий-маданий ва бошқа ёндашувларни танқидий таҳлил қилиш муаллифга гуманитар-кластер ёндашуви истиқболли деган хулосага келиш имконини берди. Мақолада муаллиф томонидан инновацион ўқув кластери доирасида ишлаб чиқилган ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси тамойиллари таркиби келтирилган, яъни давомийлик, янгилик, субъективлик, соғлиқни сақлаш, ресурсларнинг изчиллиги, меъёрий тартибга солиш, концептуал яхлитлик, бир-бирини тўлдириш тамойиллари.

Сведения

Опубликовано
2021 · Т. 2, № 2/S, С. 112-117
Язык
Узбекский
ISSN
2181-1415
Издатель
inScience LLC