Илк палеолит даври меҳнат қуроллари, турлари ва тошга ишлов беришнинг қадимги техникаси
Ушбу мақолада қадимги тош даврининг илк босқичларида қадимги одамлар томонидан тошдан ясалган дастлабки меҳнат қуроллари топилган минтақалар, турли хом-ашёлардан меҳнат қуролларининг ясалиши, уларнинг турлари, вазифалари, тўғрисида маълумотлар бериб ўтилади. Жумладан, дастлабки мехнат қуролларининг ясалиш усуллари, тошни синдириш (чақмоқлаш, ишлов бериш, ретушлаш) техникасининг энг қадимги кўринишлари, тош ушатғич ёрдамида зарб бериш натижасида йўнилғилар олиниши ва уларга иккиламчи ишлов бериш орқали мехнат қуролига айлантириш усуллари хусусусида илмий маълумотлар келтириб ўтилади. Умуман олганда, мақолада тошдан ясалган энг содда ва қупол илк меҳнат қуролларининг турлари, ҳамда тош синдириш технологияларининг дастлабки усуллари тарихига тўхталиб утилган.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2021 · Т. 2, № 2, С. 8-16
- Язык
- Узбекский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC