Central AsianResearch Index

Эндометриоид касаллигининг турли хил шаклларининг клиник ва морфологик хусусиятларини ўрганиш

Республика шошилинч гинекология бўлимининг Бухоро филиалидан патологик анатомия бюросига эндометриоид касаллиги билан касалланган 148 та репродуктив ёшдаги аёлларнинг юборилган операцион материаллари ўрганилди. Taдқиқот учун биопсия материаллари олинган. Гистологик препаратлар ёруглик микроскопида текширилиб керакли жойлар расмга олинди. Аденомиоз ва эндометриозда тўқиманинг морфометрик хусусиятлари Leykа микроскопида Автандилов сеткасидан фойдаланилган ҳолда,паренхима ва строма элементларининг нисбати ўрганилди. Taдқиқот натижаларига кўра қуйидаги ўзгаришлар аниқланди:гистологик жиҳатдан ҳам миометрийга,ҳам эндометрийга турли чукурликда кириб борган эндометриоид ўчоклар аниқланди.Ўчоклар иккита таркибий қисмга: яьни стромал ва безли тузилишга эга. Эндометриознинг турига қараб ушбу компонентнинг таркибий қисми ўзгариб турарди. Касалларнинг 49 тасида эндометриоид тухумдон кистаси, 24 aёлда ретроцервикал эндометриоз, 15 тасида бачадон аденомиози ва 60 беморда эса эндометриоид тугунларнинг турли комбинацияси аниқланди. Шундай қилиб,эндометриоид касаллигининг турли хил гистологик вариантларини морфологик таҳлил килиш натижалари турли кузатув ҳолатларида тўқима таркибий қисмлари ва тузилмаларнинг нотекис тақсимланганлигини кўрсатди. Операциядан кейинги даврда асоратларни олдини олишда аденомиоз ва эндометриозни турли шаклларини мавжудлигини беморларни бошқаришда оқилона тактикани танлашни тақозо этади. Бачадон ва тухумдоннинг эндометриози узоқ вакт симптомсиз ва кам симптомлар билан кечиб, сўнгра тез ривожланадиган ва жарроҳлик амалиётини учун кўрсатма пайдо қиладиган патология эканлиги аниқланди. Бунда беморларда асосий кўрсаткичлар (100%) ҳолатларда оғрик синдроми, (55,7%) ҳолатларда гиперменструал,ҳар иккита беморда тугунларнинг тез ўсиши ва ҳар учинчи беморда камқонлик белгилари билан намоён бўлди.

Сведения

Опубликовано
2021 · Т. 2, № 2, С. 264-270
Язык
Узбекский
ISSN
2181-1415
Издатель
inScience LLC