Central AsianResearch Index

Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг тадқиқотчилик компетенцияларини ривожлантириш

Олий таълим муассасаси бошланғич таълим йўналиши малака талабларида бўлажак бошланғич таълим ўқитувчиси тадқиқотчилик компетенцияси бошланғич компетенциянинг самарадорлигини таъминловчи таркибий қисми сифатида қаралган ва тадқиқотчилик компетенцияси таркибига қуйидаги компетенциялар киритилган: тадқиқотчилик фаолиятига эҳтиёж ва уни англаш; тадқиқотчилик характеридаги ўқув-касбий топшириқларни бажариш жараёнида вужудга келадиган қийинчиликларни бартараф этишга тадқиқотчилик кўникмаларини қўллаш; тадқиқотчилик фаолиятига оид асосий билимларни мустақил қидириш, тизимлаштириш ва таҳлил қилиш ҳамда уларни амалиётга қўллаш; турли хил қийинлик даражасидаги тадқиқотчилик характеридаги ўқув-касбий топшириқларни бажаришда мустақиллиги, фаоллиги ва ўз шахсий ташаббуси билан тадқиқотчилик кўникмаларини намоён эта олиш; тадқиқотчилик технологиясини эгаллаш.

Сведения

Опубликовано
2021 · Т. 2, № 2, С. 233-238
Язык
Узбекский
ISSN
2181-1415
Издатель
inScience LLC