Инклюзив таълим ўқув жараёнларининг ижтимоий-ҳуқуқий моделлари ва уларнинг Ўзбекистон шароитида қўлланилиш имкониятлари
Мақолада инклюзив таълим тушунчаси ва бу таълим шакли бўйича келтирилган бир қатор илмий-назарий ёндашувлар атрофлича таҳлил қилинган. Бизга маълумки, инклюзив таълим ногиронлиги мавжуд ўқувчи ёшларни жамият ҳаётига интеграция қилишда энг муҳим пойдевор ҳисобланади. Сабаби, инклюзив таълим жисмоний имконияти чекланган шахслар ҳамда соғлом таълим олувчиларнинг ўзаро ҳамкорлиги асосида ташкил этилади. Бундан ташқари, мақолада Ўзбекистон шароитида инклюзив таълим моделларининг қўлланилиш имкониятлари қиёсий тарзда таҳлил қилинган.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2022 · Т. 2, № 12/S, С. 55-63
- Язык
- Узбекский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC