Central AsianResearch Index

Ўсимликларни ҳимоя қилишда янги фунгицидларни қўллаш

Ушбу мақолада Тошкент вилоятининг Паркент туманидаги “Чангимардон боғи” ва Тошкент туманидаги “Беҳруз Барака Файз” фермер хўжаликларида олиб борилган тадқиқотларимиз натижалари токнинг сохта ун-шудринг (милдью) ҳамда картошканинг фитофтороз касалликларининг келиб чиқиши, тарқалиши, касалликни қўзғатувчи замбуруғнинг белгилари, касалликнинг зарари ҳамда уларга қарши қўлланилган янги Пиларзокс 25.5% к.с., Пиларзокс 25.5% к.с. фунгицидларининг биологик самарадорлиги тўғрисидаги тадқиқот натижаларининг маълумотлари келтирилди. Тадқиқотларимиз натижасида: Токнинг сохта ун-шудринг (милдью) касаллигига қарши Пиларзокс 25.5% к.с. фунгицидини 1,2 л/га сарф меъёрда қўллаган вариантда касалликнинг тарқалиши 4,7% ни, касалликнинг ривожланиши 0,7%, ни ҳамда биологик самарадорлик 91,0% ни ташкил этди. Картошканинг фитофтороз касаллигига қарши энг юқори биологик самарадорлик Пиларзокс 25.5% к.с. фунгициди билан 2,5 л/га меъёрда ишлов берилган вариантда кузатилди. Бунда касалликнинг ривожланиши баргда 2,4%, пояда 2,1% ни ҳамда биологик самарадорлик баргда 89,5% ни ҳамда пояда 89,2% ни ташкил этди.

Сведения

Опубликовано
2022 · Т. 2, № 12/S, С. 334-342
Язык
Узбекский
Цитирований
2
ISSN
2181-1415
Издатель
inScience LLC