Central AsianResearch Index

Кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолиятини ташкил қилишнинг ҳуқуқий асослари таҳлили

Ушбу мақолада фермер хўжаликлари фаолиятини кўп тармоқли фаолиятга айлантиришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан бир қаторда ҳуқуқшунос ва иқтисодчи олимлар фикрлари ўрганилган. Мақолада кўп тармоқли фермер хўжаликлари тушунчаси илмий-назарий жиҳатдан таҳлил қилиниб, ундаги мавжуд муаммо ва камчиликлар юзасидан танқидий таҳлил асосида ечим беришга ҳаракат қилинган. Шунингдек, кўп тармоқли фермер хўжаликларининг фаолият йўналишлари ва қонуний ривожланиш босқичлари ҳам ўрганилган бўлиб, шу асосда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил қилишда қонунчиликдаги ўзгаришлар ва уларга қўлланиладиган имтиёзлар тизими ёритилган. Бундан ташқари, кўп тармоқли фермер хўжаликларининг ердан фойдаланиш соҳасидаги муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан фикр юритилган. Таҳлил қилинган қонун ҳужжатлари ва илмий-назарий қарашлар ҳамда қиёсий таҳлил натижалари асосида мамалакатимизда кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолиятини тартибга солишга қаратилган норматив ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар беришга ҳаракат қилинган.

Сведения

Опубликовано
2022 · Т. 2, № 12/S, С. 181-189
Язык
Узбекский
ISSN
2181-1415
Издатель
inScience LLC