Рим-католик черковининг кибермаконга нисбатан позицияси таҳлили
Мақолада христианликнинг йирик йўналишларидан бири бўлмиш католикнинг кибермаконга ва интернетдан фойдаланишга бўлган позицияси ўрганилди. Кўриб чиқилган манбалар, расмий баёнот ва мурожаатлар, ҳужжатлардан маълум бўлдики, Рим католик черкови биринчилардан бўлиб , интернетнинг кучи ва аҳамиятини муносиб баҳолай олган ва ўз миссиясини амалга оширишда ундан самарали фойдаланишни бошлаган. Тадқиқот давомида католик черковининг олий раҳнамолари қандай асосларга таяниб , рақамли технологиялардан диний мақсадларда фойдаланишга хайрихоҳлик билдиргани таҳлил қилинди. Католицизм кибермаконга қачон ва қандай кўринишларда кириб келгани баён қилиниб, бугунги кунда Рим католик черкови ва ,умуман, католик веб-сайтларининг онлайн фаолиятига назарий баҳо берилди.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2021 · Т. 2, № 11/S, С. 42-47
- Язык
- Узбекский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC