Central AsianResearch Index

Янги Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати динамикаси

Ёшлар фуқаролик жамияти ривожланиши учун фаол ҳаракатлантирувчи субъект ҳисобланади. Ишга жойлаштириш, ёшлар бандлиги – бу давлат аҳамиятига молик масала, чунки айнан ёшлар мамлакат кадрлар салоҳиятини ташкил қилади. Ёшлар муаммосини ўрганиш давлат ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг долзарб ва узоқ муддатли вазифаси ҳисобланади. Бугунги кунда инсон салоҳиятининг рақобатбардошлигини ошириш кўп жиҳатдан ёшлар меҳнатидан фойдаланиш соҳасидаги миллий стратегияга боғлиқдир. Меҳнат бозоридаги ёшлар аҳволини баҳолаш зарурати ёшлар бу мамлакат келажаги эканлиги ва бутун жамиятнинг истиқболдаги ривожланиши улар фаолиятининг бошланғич шароитларига боғлиқлиги билан белгиланади. Бугунги ёшлар кўп жиҳатдан жамиятдаги сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий жараёнларга таъсир кўрсатади. Жамият ва ёшлар ўртасидаги ҳамкорликнинг йўқлиги ижтимоий инқирозларга олиб келади. Шунинг учун ушбу мавзуни ўрганиш ва таҳлил қилиш орқали ижтимоий инқирозларнинг олдини олишга имконият яратилади.

Сведения

Опубликовано
2022 · Т. 2, № 11/S, С. 410-414
Язык
Узбекский
Цитирований
1
ISSN
2181-1415
Издатель
inScience LLC