Central AsianResearch Index

Ҳуқуқий маданият: муаммонинг ижтимоий-сиёсий омиллари

Мақолада ҳуқуқий маданият муаммосининг ижтимоий-сиёсий омилларини сиёсатшунослик фани нуқтаи назаридан таҳлил қилишга эътибор қаратилган. Янги Ўзбекистон сиёсий-ҳуқуқий тизимида ҳуқуқий маданиятни шакллантириш билан боғлиқ жараёнлар тизимли таҳлил қилинган. Миллий манфаатларни ифода этмайдиган қонунларсиз жамиятда сиёсий-ҳуқуқий тизимнинг барқарорлиги, тинчлик ва адолат тaмойилларининг қарор топиши мумкин эмаслигини асослашга ҳаракат қилинган. Шунингдек, Конституция ва қонунлар жамиятда ҳамжиҳатлик ва ўзаро муросани тақозо этадиган ижтимоий мувозанатнинг таъминланишида ҳуқуқий асос эканлиги, қонун устуворлигига асосланган ҳуқуқий маданият жамиятнинг ижтимоий-сиёсий ташкил этилиши билан ҳам боғлиқ ҳодиса эканлигини тизимли ўрганишга эътибор берилган.

Сведения

Опубликовано
2021 · Т. 2, № 10/S, С. 335-342
Язык
Узбекский
ISSN
2181-1415
Издатель
inScience LLC