Қашқадарё воҳаси шаҳарлари аҳолисининг этник таркиби ва машғулотлари (XVIII – XX аср бошлари)
Ўзбекистон цивилизацияси ривожида турли даврларда шаҳарлар муҳим аҳамиятга эга бўлиб келган. Ўлкамиз ҳудудларида шаҳарсозлик маданияти илдизлари милоддан аввалги II минг йилликларга бориб тақалишини сўнгги археологик тадқиқотлар асослаб берди. Ўзбекистоннинг шаҳарсозлик маданияти ривожида сўнгги ўрта асрлар, ундан кейинги XVIII-XX аср бошларидаги даври муҳим ўрин тутади. Бугунги кунда бу давр шаҳарсозлик маданияти тарихига янгича илмий қарашларни ишлаб чиқиш, шаҳарларнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳамда илм-фан ва маданият марказлари сифатидаги аҳамиятини кўрсатиш, бугунги давр шаҳарсозлик маданияти ривожига таъсирини очиб бериш тарих фани олдида турган долзарб вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2021 · Т. 2, № 10/S, С. 286-292
- Язык
- Узбекский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC