Central AsianResearch Index

Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш омиллари: назария ва амалиёт уйғунлиги

Жаҳон иқтисодиётида кузатилган оғир пандемия оқибатлари ва вақтинчалик оммавий касалланишнинг олдини олишга қаратилган турли чекловлар, карантин ҳолатлари дунё мамлакатларини оғир инқирозга учратган бўлса-да, глобал пандемиядан сўнг иқтисодиётни тиклашга қаратилган ўзгача ёндашувдаги таълимот зарурлигини тақозо этди. Дунё бўйича илм ва иқтисодий тафаккурнинг ривожланиши рақамли технологиялар, сунъий интеллектнинг амалда иқтисодий жараёнларда қўлланилиши иқтисодий муносабатларнинг таркибан ўзгаришига олиб келди. Рақамли иқтисодиётнинг кўпчилик мамлакатларда қўлланилиши ҳар бир давлатнинг бугунги кундаги мамлакат иқтисодий тараққиётининг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолди. Мақола бугунги кунгача бўлган хорижлик ва маҳаллий иқтисодчи олимлар томонидан рақамли иқтисодиётнинг ривожланиш муаммоларига бағишланган нашр қилинган манбалар ўрганилиб, рақамли иқтисодиётнинг мамлакат учун аҳамияти ҳамда Ўзбекистонда унинг ривожланиш тенденцияларини таҳлил этишга бағишланган.

Сведения

Опубликовано
2021 · Т. 2, № 10/S, С. 202-213
Язык
Казахский
ISSN
2181-1415
Издатель
inScience LLC