Central AsianResearch Index

Айрим ривожланган хорижий мамлакатлар қонунчилигида жиноят содир этишда гумон қилинаётган шахснинг ҳимоя ҳуқуқи билан таъминланганлик ҳолати

Мазкур мақолада жиноят процессининг мустақил иштирокчиси сифатида гумон қилинувчи шахснинг шахсан ўзи ёки адвокат орқали ҳимояланиш ҳуқуқи, бу ҳуқуқни амалга оширишда юзага келаётган муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари дунёнинг ривожланган хорижий давлатлари тажрибасидан келиб чиқилган ҳолда ўрганилган. Бу давлатларни танлашда айнан жиноят процессида шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро рейтинг ва индексларда юқори ўринларда турувчи мамлакатлар тажрибаси кўриб чиқилди. Бунда асосий эътибор шахснинг ушланган вақтдан бошлаб, яъни шахснинг харакатланиш эркинлиги чекланган вақтдан бошлаб унга ҳимояланиш ҳуқуқининг тақдим этилганлиги, уни таъминлашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг мажбурияти, гумон қилинувчиларнинг бу ҳуқуқини амалга оширишда мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш юзасидан бошқа давлатлар тажрибасига асосий эътибор қаратилди.

Сведения

Опубликовано
2021 · Т. 2, № 1/S, С. 96-103
Язык
Узбекский
Цитирований
1
ISSN
2181-1415
Издатель
inScience LLC