Central AsianResearch Index

Паркинсон касаллигида беморларнинг адаптатив хусусиятларини баҳолаш

Ушбу тадқиқот натижаларига кўра маълум бўлдики, Паркинсон касаллиги билан касалланган беморларнинг адаптатив хусусиятларини аниқлаш усули сифатида ТОБОЛ сўровномаси беморларга қўлай тарзда қўлланилди. Ушбу сўровномана беморга тушунарли даражада ифодаланиши, жавобларни белгилаш осонлиги, адаптатив хусусиятларни тўлиқ ва аниқ очиб бериши билан қўлайдир. Тадқиқотда қатнашган беморлар Паркинсон касаллигининг клиник турига (титроқ ва титроқ-брадикинетик) кўра икта гуруҳга бўлинган ҳолда ўрганилди, ва шу тариқа беморларнинг адаптатив хусусиятлари, яний касалликка бўлган шахсий реакция типологиясининг тузилиши (структураси) ўрганилди. Натижада, касалликка бўлган дезадаптатив шахс реакцияси, айни хавотирли типологияси, Паркинсон касаллигининг титроқ турига мослиги ўрнатилди, аксарият ҳолда, титроқ-брадикинетик турига эса меланхолик типология кўп учраши аниқланди. Кўриб чиқилган татқиқот натижалари Паркинсон касаллиги билан хасталанган беморларга кейинчалик тиббий-психологик ёрдам кўрсатиш тамойилларини ишлаб чиқишда ёрдам беради.

Сведения

Опубликовано
2020 · Т. 2, № 1/S, С. 371-377
Язык
Узбекский
ISSN
2181-1415
Издатель
inScience LLC