Ирфоний қасидаларни ўрганишнинг ўзига хос қийинчиликлари (Хоқонийнинг ирфоний қасидалари мисолида)
Марказий Осиёдан етишиб чиққан диний ва дунёвий илм аҳлининг илм-фан ва маънавий тараққиётига қўшган ҳиссаси маълум ва машҳур. Аждодларимиз яратган бадиий адабиёт намуналари ҳам ўз бағрида не-не сирларни яшириб келмоқда ва умумбашарий ижтимоий маънавий тараққиётда уларнинг ўрни ва аҳамияти ҳануз етарли очиб берилган дейиш қийин. Ирфоний адабиёт ва бу адабиёт замирида илгари сурилган ғоялар фикримизнинг исботи ҳисобланади. Ушбу мақолада ирфоний адаббиёт, ирфоний аддабиётнинг сарой адабиётига кириб келиши ва унга туртки бўлганн омиллар, ирфоний қасидаларнинг ўзига хос қийинчиликлари ХИИ аср форс мумтоз шеъриятининг ёрқин вакилларидан бири Хоқоний Ширвонийнинг ирфоний қасидалари мисолида очиб берилди.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2021 · Т. 2, № 1/S, С. 212-219
- Язык
- Узбекский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC