Талабаларнинг аргументатив компетентлигини ривожлантиришда бахс-мунозара методининг ахамияти
Ушбу мақолада талабаларнинг аргументатив компетентлигини такомиллаштиришнинг асосий технологияларини ўзлаштиришда баҳс мунозарадан ўқув методи сифатида фойдаланишнинг аҳамияти муҳокама қилинади. Бунда конструктив тарзда баҳс-мунозара юрита олиш кўникмаси маълум бир нуқтаи назарларни асослаш ёки рад этиш учун турли хил аргументатив ҳаракатларни бажариш қобилияти сифатида талқин қилинади. Мақолада аргументатив кўникмаларнинг характеристикаси, шунингдек, аргументлашнинг хусусий кўринишларидан бири бўлган баҳс-мунозаранинг мантиқий ва психологик таркибий қисмларини шакллантириш шартлари берилган.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2020 · Т. 1, № 1/s, С. 496-500
- Язык
- Русский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC