Ўзбекистон Республикасида ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилиш институтининг ретроспектив таҳлили
Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунчилиги тарихида ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилиш институтининг ретроспектив таҳлили, мутахассис олимларнинг фикрлари, тарихий ва юридик адабиётлар атрофлича, чуқур таҳлил қилинган. Шу билан биргаликда Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган 1864 йилдаги Жиноят судлов ишларини юритиш Устави, 1926 йил Жиноят кодекси 1959 йилдаги Жиноят-процессуал кодексларидаги ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилиш институтига доир нормалари чуқур таҳлил қилинган. Таҳлил ва тадқиқотлар натижаларига кўра муаллифнинг ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилиш институтининг вужудга келиши ва ривожланишига доир назарий хулосалари шакллантирилган.
Сведения
- Журнал
- Общество и инновации
- Опубликовано
- 2020 · Т. 1, № 1/s, С. 329-336
- Язык
- Узбекский
- ISSN
- 2181-1415
- Издатель
- inScience LLC