Central AsianResearch Index

“Меърожнома” асарининг туркий тилдаги таржимаси

Мазкур мақолада меърож воқеаси ёритилган асарлардан бири “Меърожнома”нинг туркий тилдаги таржимаси илмий жиҳатдан тадқиқ этилди. Меърож ислом тарихида юз берган машҳур воқеалардан бўлиб, мумтоз шарқ адабиётида алоҳида эътибор қаратилган мавзулардандир. Адабиётда “Меърож” билан бир қаторда “Исро” сўзи қўлланилади. “Исро” Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни кечанинг бир бўлагида Маккадаги Масжидул Ҳаромдан Қуддусдаги Масжидул Ақсога сайр қилдиришидир. “Меърож” Аллоҳ таоло сўнгги пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Қуддуси шарифдан юқорига яъни, Ўзининг ҳузурига кўтаришидир. Шу ҳодисага бағишлаб ёзилган асарлар “Меърожнома” деб аталади. Бунинг сингари асарлар дастлаб араб адабиётида яратилди. Кейинчалик форс ва туркий адабиётда ҳам “Меърожнома”лар мустақил асар сифатида шакллана борди. Шунингдек, ушбу асарнинг туркий таржималари ҳам пайдо бўла бошлади. Илмий мақоламизда туркий тилга таржима қилинган “Меърожнома” асарининг мантшунослик тадқиқи ҳам ёритилди. Мазкур мақолада меърож воқеаси ёритилган асарлардан бири “Меърожнома”нинг туркий тилдаги таржимаси илмий жиҳатдан тадқиқ этилди. Меърож ислом тарихида юз берган машҳур воқеалардан бўлиб, мумтоз шарқ адабиётида алоҳида эътибор қаратилган мавзулардандир. Адабиётда “Меърож” билан бир қаторда “Исро” сўзи қўлланилади. “Исро” Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни кечанинг бир бўлагида Маккадаги Масжидул Ҳаромдан Қуддусдаги Масжидул Ақсога сайр қилдиришидир. “Меърож” Аллоҳ таоло сўнгги пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Қуддуси шарифдан юқорига яъни, Ўзининг ҳузурига кўтаришидир. Шу ҳодисага бағишлаб ёзилган асарлар “Меърожнома” деб аталади. Бунинг сингари асарлар дастлаб араб адабиётида яратилди. Кейинчалик форс ва туркий адабиётда ҳам “Меърожнома”лар мустақил асар сифатида шакллана борди. Шунингдек, ушбу асарнинг туркий таржималари ҳам пайдо бўла бошлади. Илмий мақоламизда туркий тилга таржима қилинган “Меърожнома” асарининг мантшунослик тадқиқи ҳам ёритилди.

Сведения

Опубликовано
2020 · Т. 1, № 1/s, С. 240-245
Язык
Русский
ISSN
2181-1415
Издатель
inScience LLC