Foreign Languages in Uzbekistan, 2021, с. 191-201
ИНТЕРАКТИВ ЖУРНАЛИСТИКА ШАКЛЛАНИШИНИНГ АСОСИЙ БОСҚИЧЛАРИ
University of Journalism and Mass Communications of Uzbekistan
Аннотация · Abstract
Мазкур мақолада ОАВда интерактив журналистика шаклланишининг асосий тарихий босқичлари масаласи кўриб чиқилди. Телевидение, жумладан, радио ҳам, аввалдан интерактивликни назарда тутиб ривожланар экан, интервьюлар, аудиториядан келган хатлар, телефон қўнғироқлари бунга яққол мисол бўлади. Интернет ва ижтимоий тармоқларнинг ривожланиши ахборот олиш ва тарқатиш жараёнларини жадаллаштириб, ахборот чексиз, тўсиқларсиз, аудитория фикри акс этиш билан кенг тарқала бошлади Изланишда интернет ва ижтимоий тармоқлардa аудитория фикрини акс этиши тележурналистика қатори барча ОАВ фаолиятига қандай таъсир қилиши батафсил таҳлил қилинди. Аудитория пассив ахборот қабул қилувчи эмас, эркин сўзловчи, журналистнинг материал тайёрлашдаги ўзига хос ҳаммуаллифига айланиши, бу хусусият радио қатори тележурналистика ривожида ҳам ўз ўрнига эга бўлиши, монологик жанрлар ўрнини диалогик дастурлар эгаллаши мақолада батафсил ёритилди. Бу хусусият радио қатори тележурналистика ривожида ҳам ўз ўрнига эга бўлди. Тадқиқотнинг долзарблиги сифатида интерактив журналистика шаклланиши бевосита жамият демократлашуви билан чамбарчас боғлиқлиги борасидаги фикрларни кўрсатиш мумкин. Шунингдек, мақолада ахборот оқими ва алмашинувининг кескин ортиши аудиториянинг ахборот истеъмолчисидан ахборот ишлаб чиқарувчисига айлантириб, ахборот коммуникация соҳаси сиёсий иқтисодий ҳаётдаги муҳим ўринга эга бўлишига тўхталиб ўтилган. Тадқиқотнинг асосий мавзуси журналистикадаги интерактивликнинг шаклланиш босқичлари илмий назарий қарашлар ва тарихий мисоллар ёрдамида очиб берилган. Мақолада жаҳон тажрибаси мисолида интерактив журналистиканинг шакллaниши босқичлари бўйича илмий хулосалар қилинди.
Сведения · Details
- DOI 10.36078/1644600094
- Журнал · Journal Foreign Languages in Uzbekistan
- Язык · Language казахский
- Цитирования (Crossref) · Citations 0