Foreign Languages in Uzbekistan, 2021, с. 93-103
THEORETICAL FOUNDATIONS OF PORTFOLIO PEDAGOGY: A REVIEW OF LITERATURE
Westminster International University
Аннотация · Abstract
Портфолио технологияси нисабатан янги педагогик технология сифатида жаҳон миқёсида турли таълим тизимларида, контекст ва таълим босқичларида, хусусан, бошланғич таълимдан олий таълимгача, мутахассислар касбий тайёргарлигидан малака ошириш тизими контекстларида кенг қўлланилиб келинмоқда. Портфолио технологиясининг қулайликлари, жумладан, унинг тежамкорлиги, қулайлиги ва шахсга йўналтирилган таълимни қўллаши билан талаба ва ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини баҳолашнинг, уларнинг мустақил таълим кўникмалари, ўз-ўзини баҳолаш ҳамда рефлексив фаолият малакаларини шакллантиришда беқиёс воситага айлантира олди. Мазкур тадқиқотда Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимида тил портфолиоси технологиясиини жорий қилиш мақсадида портфолио технологиясига оид мавжуд илмий адабиётларни таҳлил қилиш ва ушбу технологиянинг асосини ташкил қилувчи педагогик ва психологик қарашларни аниқлаш асосий мақсад сифатида олинди. Иккиламчи маълумотлар таҳлили ўз ичига хорижда ҳамда МДҲ мамлакатларида нашр қилинган илмий ишларни олди. Адабиётлар таҳлили шуни кўрсатдики, портфолио технологиясининг педагогик ва психологик асосларини гуманизм, когнитивизм, метакогнитивизм ва конструктивизм назариялари ташкил қилиб, ушбу назарияларнинг ўз навбатида шахсга йўналтирилган таълим ўртасида яқин боғлиқлик мавжуд. Шахсга йўналтирилган таълим бўлса ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси томонидан олиб борилаётган таълим сиёсатларида ҳам алоҳида аҳамиятга эга.
Сведения · Details
- DOI 10.36078/1624862230
- Журнал · Journal Foreign Languages in Uzbekistan
- Язык · Language английский
- Цитирования (Crossref) · Citations 0