Central Asian Research Index

Foreign Languages in Uzbekistan, 2021, с. 20-30

ТИЛ БИРЛИКЛАРИНИНГ МАТН ИНФОРМАТИВЛИК ВАЗИФАСИ ВОҚЕЛАНИШИГА ҚЎШАДИГАН ҲИССАСИ

Maysara DANIEVA

Territorial Centre of RRPCKR

Аннотация · Abstract

Мақолада инглиз тили сўз бирикмаларининг матн шакллантириш жараёнига қўшадиган ҳиссалари ҳақида сўз боради. Ахборотнинг ҳосил бўлиши ҳар қандай тил бирликларининг денотатив, ассоциатив ва коннотатив маъно касб этувчи муносабатларга киришуви билан боғлиқ. Бундай ифода қобилиятига сўз бирикмалари ҳам эга ва уларнинг худди шу имкониятларини ёритиш тил ҳодисалари дискурсив-когнитив ҳамда коммуникатив табиатини равшанлаштириш вазифаси амалга ошишига йўл очиб беради. Агар информативлик хусусияти матннинг етакчи категориялари қаторидан ўрин олишини назарда тутадиган бўлсак, ахборот мундарижасига эга бўлмаган нутқий тузилма матн бўла олмайди деган хулоса мақолада асослаб берилган. Шунингдек, мақолада сўз бирикмаларининг такрорий қўлланиши ва уларнинг матн ахборот заҳираси яратилишига қўшадиган ҳиссаси ҳақида фикр билдирилади, чунки сўз бирикмалари ҳам нутқий фаолиятда тайёр бирликлар сифатида қайтадан ёки такрорий қўлланиш имкониятига эга. Ахборотнинг концептуал тус олиши ва контекст билан боғланиши асосан бадиий мулоқот матнларига хосдир. Чунки бадиий тафаккурнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд, унинг жараёнида баён этилаётган воқеа-ҳодисалар муаллиф тасаввури, унинг хаёлий дунёсида кечади. Бадиий матнда ахборот жойлашувининг кўлами ва воситаларни аниқлаш учун ушбу мақолада насрий матнлар билан бир қаторда У. Б. Ейтснинг “Леда ва Оққуш” шеъри ҳам таҳлилга тортилди. Маълумки, лисоний тафаккур фаолиятининг энг муҳим турларидан бири — инсоннинг ўз тажрибасига асосланган ҳолда воқеликдаги ҳодисалар, уларнинг белги-хусусиятларини, ҳаракатларини фарқлаш ва гуруҳларга киритишдир. Ушбу жараён таҳлилида таниқли тилшунос олимларнинг назарий билимларига таянилган ҳолда мақолада коммуникатив-ахборот мазмуни даражасининг ўсиши ёки пасайиши тил бирликларининг структур жиҳатлари ва нутқий фаоллашуви қоидамеъёрлари билан бир хилда боғлиқ деган хулосаларга келинган.

Сведения · Details