Central Asian Research Index

Foreign Languages in Uzbekistan, 2021, с. 282-289

ОТ ОБРАЗИ ВА МИФИК ҚАНОТ ДЕТАЛИ ТАЛҚИНИГА ДОИР

Abdumurod TILAVOV

Ташкентский государственный университет узбекского языка и литературы

Аннотация · Abstract

Ушбу мақолада ўзбек халқ оғзаки ижодига мансуб достонлардаги от образи ва от билан боғлиқ муҳим детал — қанот ҳақида сўз юритилади. Қанот деталининг эпик асардаги ўрни ва аҳамияти қай даражада муҳим эканлиги достонлардан олинган муҳим парчалар, халқ орасида шуҳрат топган афсона ва ривоятлар ёрдамида тадқиқ қилинади. Қанотли тулпор, учар от сингари образларнинг эпик сюжетга шунчаки муболағали тасвирларни қўллаш мақсадида эмас, балки муайян мақсадни кўзлаб киритилиши, кўп ўринларда уларнинг халқ мифик тасаввурлари билан чамбарчас боғлиқлиги, қанот детали олиб ташланган ўринларда эпик асар мазмуни ва бадииятига футур етиши мумкинлиги далиллар ёрдамида очиб берилади. Муаллиф ўз фикрларни далиллашда, асосан, Алпомиш эпосидаги Бойчиборнинг пойгада қанот чиқариб учиш ҳолатига эътибор қаратиб, жиддий таҳлиллардан сўнг илмий хулосаларга келади. Достонларда тасвирланган қаҳрамоннинг отини исталган ўринда қанотсиз тасаввур қилиб бўлмаслиги, отдаги бу қанотнинг ва умуман, бу каби мифик белгиларнинг истифода этилиши бежиз эмаслиги, ушбу белгилар достон учун муҳим детал бўлиб хизмат қилиши ҳақидаги фикрлар асосланиб, умумлаштирилади.

Сведения · Details