Central Asian Research Index

Foreign Languages in Uzbekistan, 2021, с. 243-251

ГУЛХАНИЙ “ЗАРБУЛМАСАЛ”ИДА ТАРИХИЙ ҲАҚИҚАТНИНГ БАДИИЙ ТАЛҚИНИ

Khairiniso ULJAEVA

Head of the Editing Department of the Electronic Journal and Internet Portal “Foreign Languages in Uzbekistan”

Аннотация · Abstract

Мақолада Гулханий яшаб ижод этган муҳит ва Қўқон хонлигидаги сиёсий жараёнлар таҳлилга тортилди. “Зарбулмасал” асарининг яратилиш сабаблари, унда илгари сурилган ғоянинг мазмун-моҳияти тўғрисида адабиётшунослар томонидан билдирилган қарама-қарши фикрлар қиёслаб ўрганилди ва муаллиф томонидан бу фикрларга изоҳ берилди. Шунингдек, мақолада Фарғона иқлимидан минг чордеворнинг топилмаслиги, Бухоро диёридан эса, исталганча топилиши ҳақидаги қушлар ўртасидаги баҳс-мунозарага сиёсий туc берилди ва бу ҳақида олимларнинг илмий-танқидий мақолалари ҳамда докторлик ишлари ўрганилди ва тадқиқ жараёнида хронологияга ҳам аҳамият қаратиш лозимлиги муаллиф томонидан таъкидланди. Мақоланинг хулоса қисмида эса Гулханий илмий мероси орқали нафақат адабиётимиз бойлигига ҳисса қўшган, балки мўъжазгина асари билан хонлик муҳити акс этган тарихий жараёнлар ҳақида ҳам хабар берган. Зеро, бадиий асар каби ўтмишни жонлантириб акс эттира оладиган асар йўқ. Калит сўзлар: масал; мақол; Кордон; Япалоққуш; Бойўғли; Калила ва Димна; Қўқон.

Сведения · Details